Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига архив ҳужжатларини топшириш, сақлаш, фойдаланиш, шунингдек, архив хизматларини кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда

Фото:

Фото: "РИА Новости"

Юқорида кўрсатилган камчиликлар учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг 1 дан 2 баробаригача, хизматчилар ва мансабдор шахслар учун эса 2 дан 5 баробаригача жарима кўзда тутилган. 

Маъмурий чора қўлланилганидан сўнг бир йил давомида қайта содир этилган мазкур ҳуқуқбузарликлар фуқаролар энг кам иш ҳақининг 2 дан 5 баробаригача, хизматчилар ва мансабдор шахслар эса 5 дан 10 баробаригача жаримага тортилишига сабаб бўлади.

Ушбу меъёр 2017 йил 23 мартдан бошлаб кучга киради. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар