Шаржада (БАА) такси ҳайдовчиси ичига 1,7 миллион дирҳам (500 минг доллар атрофида) солинган, машина ичида унутиб қолдирилган портфелни эгасига қайтариб берди. Бу ҳақда, The National нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Покистонлик киракаш Жанубий Кореядан келган бизнесменни Шаржа аэропортидан Дубайга олиб келиб қўйганидан сўнг машинада унинг портфели қолиб кетганини аниқлади. У дарҳол полицияга хабар бериб, пуллар вақтида эгасига қайтарилишини таъминлади.
Бу иши учун киракаш Шаржа йўл ва транспорт бошқармаси миннатдорлик ёрлиғи ҳамда 3 минг дирҳам (800 доллар) пул мукофоти билан тақдирланди. Мукофотнинг учдан бирини пуллар эгаси, учдан икки қисмини эса бошқарма тақдим этди.
Изоҳ (0)