Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Голливуд афсонаси ва энг таниқли бодибилдингчилардан бири Арнольд Шварценеггер «Барселона» футбол клуби машғулотига ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб расмий сайтига таяниб, «Корреспондент.net» маълум қилди.

Фото: «Барселона» клуби расмий сайти

Фото: «Барселона» клуби расмий сайти

Каталонияликлар машғулот базасида Шварценеггер Неймар, Бускетс, Маскерано, Хорди Альба, Пако Алькасер ва Рафинья билан мулоқотда бўлди.

Ташрифи якунида жамоа аъзолари билан суратга тушди, унга исми-шарифи туширилган жамоа либоси совға қилинди.

Калифорния собиқ губернатори Испанияда бодибилдингчиларнинг энг нуфузли мусобақаси — Arnold Classic Europe ўтказилиши муносабати билан бўлиб турибди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар