Twitter микроблоглар сервиси потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бормоқда. Улар орасида Google ҳамда CRM-тизимлар ишлаб чиқарувчи Salesforce компанияси бор, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Яқин орада Twitter келишув юзасидан расмий таклиф олиши кутилмоқда.
Компания бошқа тузилма таркибига қўшиб олиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганидан сўнг унинг акциялари қиймати 15 фоизга ўсди. CNBC телеканалига кўра, Twitter бошқаруви компанияни сотишга катта қизиқиш кўрсатмоқда, лекин ҳозирча бу режа амалга ошиш-ошмаслиги сўроқ остида.
Харидорлар сервиснинг медиа ресурсига ҳамда унинг аудиториясига қизиқмоқда.
Ўз вақтида тарқалиш кўлами бўйича Twitter Facebook’дан кейинги ўринда турувчи ижтимоий тармоқ эди, лекин кейинчалик Facebook’нинг бошқа дастурлари, шу жумладан, Instagram, Messenger ва WhatsApp ундан ўзиб кетди.
Изоҳ (0)