Германиянинг «Кёльн» футбол клуби ўйинга пиротехника воситаларини олиб келиб, ундан фойдаланиш натижасида етти кишининг жароҳат олишига сабабчи бўлган жамоа мухлисидан суд орқали 30 минг евро ундириб олмоқчи. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Германия Федерал олий суди мухлисларнинг ўйин вақтидаги номақбул хатти-ҳаракатлари учун клублар судга мурожаат этиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарганидан сўнг, «Кёльн» раҳбарияти ўз мухлисига қарши судга даъво аризаси беришга қарор қилган.
Ҳодиса 2014 йили юз берган бўлиб, ўшанда Германия футбол иттифоқи «Кёльн» футбол клубини 50 минг евро миқдорида жаримага тортган. Шунингдек, клуб стадиондаги зўравонликларнинг олдини олиш учун 30 минг евро сарфлашга мажбур бўлган эди.
Изоҳ (0)