Хитойлик тадбиркор 5 миллион доллар сарфлаб, Индонезияга тегишли ҳисобдан чиқарилган Boeing 737 самолётини ресторанга айлантирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Lily Airways ресторани сентябрь ойи бошида Хубэй провинциясининг Ухань шаҳрида очилди. Унда 20 стол бўлиб, куни бўйи муассасага 200 киши ташриф буюриши мумкин. Турли ўринларнинг нархи 25–60 долларни ташкил қилади.
Ресторан дизайнида авиасаёҳат руҳи сақлаб қолинишига эътибор қаратилган — салонда юк қаторлари олиб ташланмаган, у ерга ташрифчилар ўз юкларини жойлаб қўйиши мумкин. Бундан ташқари, официантлар борт кузатувчилари формасида хизмат кўрсатади.
Шу билан бирга, ўриндиқлар ҳақиқий самолётдагидан анча қулайроқ қилиб ишланган.
Бортда овқатланиш учун ташрифчилар учиш талонини олиб, махсус залда кутади, сўнг трап орқали самолётга чиқади.
Муассаса эгаси самолёт харид қилишни мақсад қилган пайтда уни ҳали нимага айлантириш борасида аниқ қарорга келмаган эди. У Швециядаги лойиҳадан илҳомланиб, самолёт ичида меҳмонхона очишни ҳам ўйлаганди.
У ресторанга рафиқаси Лилининг исмини берди.
Изоҳ (0)