Россиянинг Олтой ўлкаси Рубцовск шаҳрида талабалар ўртасидаги футбол бўйича шаҳар мусобақасида 18 ёшли ўйинчи яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Нохуш ҳодиса 21 сентябрь, чоршанба куни содир бўлди. Хабар беришларича, яшин металл дарвозага бориб урилган.
Бундан ташқари, табиий офат натижасида тўрт талабани ток урган, яна уч киши, жумладан, вояга етмаган бир бола шифохонага етказилган.
Изоҳ (0)