Россия тергов қўмитаси Нидерландия прокуратураси билан Донбассда уриб туширилган MH17 лайнери ҳалокати тергови юзасидан ўрнатилган ҳамкорлик доирасида нидерландиялик ҳамкасбларига Украина ҳаво ҳудуди радиолокацияси ҳақидаги маълумотларни йўллайди. Бу ҳақда, қўмита расмий вакили Владимир Маркиннинг сўзларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Россия ва Нидерландия тергов идоралари мазкур масала юзасидан 2014 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади. Россия терговчилари нидерландиялик ҳамкасбларининг бир қатор муҳим сўровларига жавоб берди ва юридик ёрдам кўрсатди, деб таъкидлади Маркин.
«Биз голландиялик терговчиларга сўралган ахборот ва бошқа маълумотларни йирик ҳажмда етказиб бердик», — маълум қилди у.
Изоҳ (0)