ТИВ расмий сайтида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлиги ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислигига бағишланган махсус қисм очилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВКга раислиги» деб номланган махсус қисм ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлайди.
«Махсус қисмда мамлакатимизнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислиги билан боғлиқ янгиликларни тезкорлик билан жойлаштириш режалаштирилмоқда», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)