АҚШнинг Жонсон округида истиқомат қилувчи 19 ёшли Шелби Эйкс исмли қиз телефон рақамини адаштириб, полиция ходимига гиёҳванд модда сотиб олиш таклифи билдирилган SMS йўллади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Детективлар қиз билан боғланиб, келишув борасида гаплашиб олди. Эйкс «харидорларга» қиймати 700 доллар бўлган метамфетамин ҳамда фақатгина шифокорлар томонидан белгиланадиган оғриқни қолдирувчи моддаларни сотди.Полиция ходимлари қизни ҳибсга олди. Унга 30 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)