Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испания футбол федерацияси президенти ҳамда УЕФА президентлигига номзод бўлган Анхель Мария Вильярнинг жияни Мексикада ўлдирилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.

Фото: Getty

Фото: Getty

Вильярнинг қариндоши товон пули талаб қилган жиноятчилар томонидан ўғирлаб кетилган. Daily Mail нашрининг маълум қилишича, жиноятчилар ўғирланган қиз учун 20 минг песо (10 минг доллар) талаб қилган. Қизнинг оиласи шартни бажарган, бироқ жиноятчилар қизни барибир ўлдирган.

Хабар беришларича, Вильяр жиянининг жасади Мехико штати пойтахти Толука-де-Лердо шаҳридан топилган.

Аввалроқ ушбу ахборотни Испания ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Хосе Мануэль Гарсия Маргальо ҳам тасдиқлаган эди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?