Афғонистон жанубида «Толибон» жангарилари уюштирган ҳужум оқибатида уч полициячи ҳалок бўлди, тўққиз нафари яраланди. Бу ҳақда, Pajhwok агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Мавжуд маълумотларга қараганда, ҳужум Қандаҳор вилоятида, Покистон чегарасига яқин ҳудудда бирйўла бир нечта назорат-ўтказиш пунктига уюштирилган.
Изоҳ (0)