Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ маъмурияти ИШИД террорчилик гуруҳи туғдирадиган хавф кўламини камайтириб кўрсатади. Бундай фикрни Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп сайлов штаби ходими Жейсон Миллер билдирди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Оқ уй ИШИД билан ахборот урушини олиб бораётганини айтса ва бу АҚШ ҳудудидаги кетма-кет террорчилик ҳужумларидан сўнг кузатилса, барчамиз ташвишланишимиз керак, — дейилади баёнотда. — Ироқ ва Суриядаги америкалик ҳарбий хизматчилар ИШИД билан жангда олд қаторларда турибди ва бу урушда биз одамларимизни йўқотяпмиз. Обама маъмурияти ўзи ўсишига имконият берган хавфнинг кўламини камайтириб кўрсатаётгани бизга терроризмга қарши курашда янги раҳбар кераклигини яна бир бора эслатиб қўяди».

Баёнотда Трампнинг рақиби — Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон «Обама маъмуриятининг ИШИДга нисбатан муваффақиятсиз стратегиясини қўллаб-қувватлагани» таъкидланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 
Дунё
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди
Иқтисодиёт
Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?