Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 сентябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган ICTWEEK Uzbekistan 2016 ҳафталиги доирасида ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саммит ўтказилди. Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Саммит ташкилотчилари Ўзбекистон IT уюшмаси ва ICTNEWS Conferences, ҳомийси — Huawei Tech Investment Tashkent, ахборот ҳамкори — UzreportTV телеканали бўлди. Давлат кўмагини Вазирлар Маҳкамаси ва вазирлик кўрсатди.

Тадбирда Халқаро электр алоқа иттифоқи, Жанубий Корея, Хитой, Франция, Россия, Озарбайжон, Украина, халқаро ташкилотлардан 300 га яқин делегат, шунингдек, давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари вакиллари, етакчи IT-компаниялар ходимлари иштирок этди.

Саммит дастури кенг миқёсли саволларни қамраб олди, улар, жумладан, давлат органлари ва иқтисодиётнинг реал секторига ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий қилишга оид эди.

Ўзбекистонда АКТ саммити 2003 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили саммит доирасида жаҳоннинг етакчи мутахассислари ва йирик тузилмалари вакиллари соҳа бўйича турли масалаларни муҳокама қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади