АҚШ полицияси Нью-Йорк шаҳри ва Нью-Жерси штатидаги портлашларга алоқадорликда гумон қилинган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
28 ёшли Аҳмад Хон Раҳамий Нью-Жерси штатининг Линден шаҳрида, полиция билан отишмадан сўнг ҳибсга олинди. Аввалроқ Нью-Йорк полицияси портлашга алоқадорликда гумонланувчи 5 кишини ҳибсга олгани ҳақида хабар берилган эди.
17 сентябрь, шанба куни Манхеттеннинг ғарбий қисмида портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида 29 киши жабрланди.
Бир кун ўтиб Нью-Жерси штатининг Элизабет шаҳрида пакет ичида қўлбола портловчи қурилма аниқланди. Робот-сапёрнинг портловчи қурилмани зарарсизлантиришга уриниши вақтида қўлбола бомба портлаб кетди.
Терговнинг тахмин қилишича, Нью-Йорк ва Нью-Жерсидаги портлашлар бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)