Калкутта аэропортида 20 сентябрь, сешанба куни Air India авиакомпанияси самолётига чиқиш бортга портловчи қурилма жойлаштирилганлиги ҳақидаги хабардан сўнг тўхтатилди. Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Қўнғироқ режалаштирилган парвоздан 50 дақиқа аввал, маҳаллий вақт бўйича 8:20 да аёл киши томонидан амалга оширилган. Воқеа жойига махсус хизмат ходимлари етиб келди, улар портловчи қурилмани қидирмоқда.
Телеканалнинг маълум қилишича, рейсга 114 нафар йўловчи рўйхатдан ўтган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)