Британиялик марҳум бароннинг қизи Филиппин пойтахти Манилада ўлдириб кетилди. Бу ҳақда, полиция маълумотига таяниб «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мария Аврора Мойниханнинг жасади кўчадан, «Машҳурлар учун гиёҳванд воситалар сотувчи, навбат сеники!» сўзлари ёзилган тахтача билан бирга топилган.
Маҳаллий маъмурият вакилларининг таъкидлашича, жасаднинг ёнидан метамфетамин бўлган пакет ҳам топилган.
45 ёшли аёл гиёҳванд воситаларга қарши 2013 йилги рейддан сўнг ҳибсга олинган, кейинроқ гаров эвазига қўйиб юборилган эди.
Маълумот учун, барон Энтони Мойнихан Филиппинда гиёҳванд воситалар контрабандаси, фирибгарлар билан алоқадорлиги билан машҳур бўлган.
Изоҳ (0)