«Барселона» клуби Спорт арбитраж суди (CAS) томонидан «Реал Мадрид»нинг вояга етмаган футболчилари учун қўллаган қарорини ўзига нисбатан ҳақорат сифатида қабул қилди. Бу ҳақда каталонияликлар вице-президенти Хорди Местре маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Биз ҳам CAS’га мурожаат қилгандик, аммо бизнинг йигитларга ўйнаш тақиқланди. Фарқ шунда ва бу катта ҳақорат. Улар бу борада ҳатто ‘Реалънинг позициясидан бехабар. Бизнинг ҳолатда эса улар болаларни ҳимоя қилиш бўйича ФИФА қоидалари бузди», — деди Местре.
ФИФА Мадриднинг икки клуби — «Реал» ва «Атлетико»га икки трансфер давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаган эди. Бунга сабаб сифатида уларнинг 18 ёшга тўлмаган футболчилар билан шартнома имзолаш қоидаларини бузганлиги кўрсатилган.
2016 йилнинг январь ойида ФИФА Апелляция қўмитаси клубларнинг аризасини кўриб чиқиш натижаси эълон қилингунга қадар тақиқни тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилган эди. Кейинроқ «Реал» ва «Атлетико»нинг апелляциялари рад этилди.
«Барселона» ҳам бундан аввал ФИФАнинг ҳудди шундай жазо чораларига учраганди.
Изоҳ (0)