Триатлон бўйича Мексика мезбонлик қилаётган жаҳон сериясида британиялик ака-укалар Алистер ва Жонатан Браунли кумуш ҳамда бронза медалини қўлга киритди.
Бу икки спортчининг натижаси ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетди. Мусобақада пешқадам бўлиб турган кичик Браунли марра чизиғига оз қолганида ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Бунинг натижасида ЖАР вакили Генри Шуман пешқадамдан ўзиб кетди.Финишга учинчи бўлиб келаётган Алистер Браунли эса мазаси қочиб қолган укасини суяб олди ва маррага қолган спортчилардан олдинроқ етиб келишларини таъминлади. Финиш чизиғининг устида эса катта Браунли укасини бирозгина туртиб юборди ҳамда унинг кумуш медални қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшди. Ўзига эса бронзани раво кўрди.
Изоҳ (0)