«Тахтлар ўйини» (Game of Thrones) сериали АҚШда энг яхши телевизион ишлар учун тақдим этилувчи «Эмми» мукофотининг бош совринини қўлга киритди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда .
Нуфузли ҳайкалчаларни топширишнинг 68-тантанали маросими Лос-Анжелесдаги Microsoft театрида бўлиб ўтди.
«Тахтлар ўйини» «Энг яхши драматик сериал» йўналиши бўйича мукофотни қўлга киритди. «Вице-президент» (Veep) сериали эса иккинчи йил кетма-кет «Энг яхши комедия сериали» йўналиши бўйича ғолиб бўлди.
«Драматик сериалдаги энг яхши актёр» йўналишида «Жаноб Робот» (Mr. Robot)даги иши учун Рами Малек, «Драматик сериалдаги энг яхши актриса» йўналишида эса Татьяна Маслани («Қора фарзанд», Orphan Black) ғолиб деб топилди.
«Энг яхши мини-сериал» йўналиши бўйича мукофотни «Америка жиноятчилик тарихи» (The People V.O.J. Simpson: American Crime Story) қўлга киритди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)