XV ёзги Паралимпиада ўйинларига Рио-де-Жанейрода расман якун ясалди. «Маракана» стадионида бўлиб ўтган ҳар тўрт йилликнинг энг йирик спорт фестивалларидан бири эстафетани 2020 йилги Олимпиада мезбони бўлган Япониянинг Токио шаҳрига топширди.
Рио Паралимпиадасида Ўзбекистон шарафини 32 нафар спортчи ҳимоя қилган бўлса, делегация 31 та медаль билан тарихий натижа қайд этди.
Қайд этиш керак, Бразилия сўнгги тўрт йилда тўртта йирик спорт турнирига мезбонлик қилди. 2013 йил футбол бўйича Конфедерациялар Кубогини қабул қилган мамлакат, орадан бир йил ўтиб Жаҳон Чемпионати иштирокчиларини ўзида қабул қилди.
2016 йилга келиб эса Бразилия Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларини ўтказишга муваффақ бўлди. Шу билан дунёнинг энг кучли спортчилари яна 4 йилдан кейин Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада сари ҳаракатни бошлайдиган бўлди.
Изоҳ (0)