Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

XV ёзги Паралимпиада ўйинларида 32 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 16-ўриндан жой олди. Рио-де-Жанейрога 176 мамлакат спортчилари ташриф буюрганди.

Фото: Invasport.org.ua

Фото: Invasport.org.ua

Ўзбекистоннинг бу натижаси МДҲ мамлакатлари орасида Украинадан кейин иккинчи бўлди. Рио—2016 Паралимпиадасида медаль олишга муваффақ бўлган МДҲ мамлакатларидан Беларусь, Литва, Латвия, Озарбайжон ва Қозоғистоннинг медаллар сони бўйича умумий натижаси ҳам Ўзбекистонникидан яхшироқ бўлмади.

Фото: Rio2016.com

Фото: Rio2016.com

Табиийки, Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг яхши натижани кўрсатди. Қозоғистон терма жамоаси фестивални 1 та олтин ва 1 та кумуш билан якунлаб, иккинчи натижа қайд этган бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронзани ташкил қилди.

Осиё қитъаси мамлакатлари орасида Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Эрондан кейин учинчи бўлди. Медальларнинг умумий сони бўйича эса Ўзбекистон Эрондан яхшироқ натижа қайд этди. Бу борада делегация 13-ўринни қўлга киритган бўлса, Эрон 16-жамоа бўлди.

Фото: Rio2016.com

Фото: Rio2016.com

Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчилар Рио—2016 да 6 та жаҳон, 7 та Паралимпиада ва 12 та Осиё рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...