Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мобил телефон аккумуляторининг алангаланиши Delta Airlines (АҚШ) авиакомпанияси лайнери бортидаги ёнғинга сабаб бўлди. Бу ҳақда Airlive портали хабар бермоқда

Фото: Airlive

Фото: Airlive

Ҳодиса 16 сентябрь, жума куни содир бўлди. Алангаланиш самолёт Норфолкдан (Виргиния штати) парвоз қилганидан 15 дақиқа ўтиб бошланди. Ўт ўчиришда экипаж аъзоларига шу рейсда учган истеъфодаги ҳарбий ёрдам бергани билдирилмоқда. 

Воқеа туфайли бир неча ўриндиқлар зарарланган, бироқ ҳеч ким жабрланмади. Ҳаво кемаси капитани мажбурий қўнишни амалга оширмаслик ва парвозни давом эттиришга қарор қилган. Айнан қайси русумдаги телефон фавқулодда ҳолатга сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жаҳоннинг бир қатор авиакомпаниялари ўзларининг самолётлари бортида Samsung Galaxy Note 7 смартфонларидан фойдаланишни ман этгани, бунга гаджет аккумуляторларидаги носозлик сабаб бўлгани маълум қилинганди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди