«Малакас» тўфони яқинлашиб келаётгани муносабати билан Япония жануби-ғарбидаги Кюсю оролида бугун, 19 сентябрь куни пўртана огоҳлантириши эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Тўфон мазкур ҳудудга маҳаллий вақт бўйича ярим кечаси жуда яқинлашиши ва шундан сўнг Токио йўналиши бўйлаб шимоли-шарққа ҳаракатланиши кутилмоқда.Синоптикларнинг маълумотларига қараганда, кучли жала билан бирга кечувчи шамолнинг тезлиги тўфон ҳудудида сониясига 60 метрга етиши мумкин. Тўлқинларнинг баландлиги эса саккиз метрга етиши кутилмоқда.
Таҳдид ҳудудида йўловчи кемаларининг ҳаракатлари тўхтатилган. Ҳаво ва темир йўл транспорти фаолиятида жиддий узилишлар бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, «Малакас» сўзи Филиппинда амалда бўлган тагал тилида «пўртана» деган маънони англатади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)