Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Google футбол мухлислари учун қизиқарли қулайлик яратди. «Birthplaces of UEFA Champions League Winners» (ЕЧЛ ғолибларининг туғилган жойлари – «Дарё» таржимаси) сўрови орқали қидирув тизими Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган футболчиларнинг туғилган жойлари белгиланган харитага ўтади, деб хабар бермоқда Eurosport.

Роналду ҳақида маълумот

Роналду ҳақида маълумот
Скриншот: Google Maps

Қора нуқталар билан белгиланган геотегга сичқонча тугмаси босилганда футболчи ҳақида қисқача маълумот чиқади. Унда футболчининг исм-шарифи, амплуаси, ЕЧЛда ғолиб бўлган йили ва ғолибликка эришган клуби ҳақида маълумот берилади.

Месси ҳақида маълумот

Месси ҳақида маълумот
Скриншот: Google Maps

Маълумот учун, Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган футболчилардан ҳеч қайси бири Антарктидада туғилмаган. Мазкур сервис 1993 йилдан буён ЕЧЛда ғолиб бўлган футболчилар ҳақида маълумот беради.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)