Афғонистоннинг Урўзгон вилоятида чет эл ҳарбий-ҳаво кучларининг ноаниқ авиаҳужуми оқибатида 18 сентябрь, якшанба куни 8 нафар маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари рҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Чет эл ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Тринкот шаҳри яқинидаги полиция назорат пунктига авиазарба берди, 8 полицияси ҳаётдан кўз юмди», — дея вилоят полицияси вакили сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Синьхуа» агентлиги.
Агентликнинг суҳбатдошининг қўшимча қилишича, полиция назорат пунктидан 800 метр нарида «Толибон» жангарилари эгаллаб олган марра жойлашган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)