Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида жойлашган армия пиёда батальонига террорчилар ҳужуми оқибатида камида 17 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Ҳужум 18 сентябрь, якшанба куни тонгда Ури шаҳрида рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумни қўшни Покистондан Ҳиндистон ҳудудига ўтган жангарилар содир этган бўлиши мумкин.

Ҳарбий қисмнинг бир неча казармалари аланга ичида қолган, отишма давом этмоқда. Батальонга киришга муваффақ бўлган камида тўрт нафар террорчи йўқ қилингани билдирилмоқда. Телеканалга кўра, бу охирги бир неча йил мобайнида ҳинд ҳарбийларига қарши уюштирилган энг қонли ҳужумдир.

Ҳиндистон ички ишлар вазири Ражнатх Сингх мамлакат шимолидаги вазият юзасидан шошилинч йиғилиш чақирди. Вазир Москва ва Вашингтонга режалаштирган ташрифларини кечиктиришини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди