Дэвис Кубогининг жаҳон босқичида иштирок этиш Ўзбекистон теннисчиларига насиб қилмади. Саралашда Хитой терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистон терма жамоаси, плей-оффда Швейцарияга имкониятни бой бериб қўйди.
Ҳисоб 2:2 бўлиб турган бир вақтда ҳал қилувчи ўйинда 18 ёшли Жўрабек Каримов меҳмонлардан Энтони Белерга қарши кортга тушди ва тўрт сет давом этган беллашувда имкониятни бой берди — 2:6, 4:6, 7:6(8:6), 3:6.
Швейцария термаси жаҳон лигасидаги илк ўйинда Италияга 0:5 ҳисобида ютқазиб, плей-оффга тушиб қолганди. Тошкентдаги ғалаба терма аъзоларига жаҳон лигасидаги ўрнини сақлаб қолиш имкониятини берди. Ўзбекистон эса Осиё-Океания минтақасининг гуруҳ босқичида ўйнайдиган бўлди.
Қайд этиш керак, дунёнинг мос равишда учинчи ва тўртинчи ракеткалари ҳисобланган Стен Вавринка ҳамда Рожер Федерер Тошкентга ташриф буюрмаганди. Шунда ҳам Швейцария термаси ўзига керакли натижани қайд эта олди.
Изоҳ (0)