Туркия армиясининг уч ҳарбий хизматчиси мамлакат жануби-шарқидаги Хаккари вилоятида Курдистон ишчи партияси жангарилари билан тўқнашувларда ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шунингдек, уч ҳарбий яраланди.
Ўз навбатида, агентликнинг ҳарбий манбаларга таяниб билдиришича, КИПнинг тўрт жангариси ўлдирилди.
Операция ҳарбий вертолётлар ёрдамида давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)