Олий Лига. Тошкент дербисида «Пахтакор» «Бунёдкор»ни мағлуб этишга муваффақ бўлди
Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 22-тур беллашувларига якун ясалди.
Турнинг марказий ўйини Тошкент дербиси мақомида ўтиб, унда «Пахтакор» ўз майдонида «Бунёдкор»ни мағлуб этди. Жалолиддин Машарипов ҳамда Жамшид Искандаров томонидан урилган голларга меҳмонлардан Шаҳзод Нурматов бир марта жавоб қайтарди.
«Бунёдкор»нинг очко йўқотиши «Локомотив»нинг чемпионлик имкониятларини ошириб юборди. Олмалиққа ташриф буюрган «темирйўлчилар» 5:2 ҳисобида зафар қучди.
16 сентябрь куни «Навбаҳор»ни йирик ҳисобда мағлуб этган Тошкентнинг «Обод» клуби сўнгги жамоа тамғасини олиб ташлаганди. «Қўқон—1912»нинг «Металлург» устидан қозонган ғалабаси «Обод»ни яна охирги ўринга тушириб юборди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 22-тур беллашувлари 17 сентябрь, шанба