АҚШда кичик Жорж Буш президентлиги даврида 2001—2005 йилларда ташқи сиёсат идорасини бошқарган собиқ давлат котиби Колин Пауэлл Исроил 200 жанговар каллакдан иборат арсеналга эга деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Newsweek журнали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Пауэлл, эҳтимол, Исроил ядро арсеналини ошкор қилган», — деб ёзади журнал унинг хакерлар томонидан бузилган электрон почтасидаги номаларидан бирига асосланиб. «Эронликлар агар уларда ядро жанговар каллаги пайдо бўлса ҳам улардан бирортасини қўллай олмайди, чунки Теҳрондаги йигитлар Исроилда 200 та, бизда эса минглаб жанговар каллаклар борлигини билади», — деб ёзади Паэулл.
Нашр Исроил Ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги битимни имзоламаганлиги ва ядро қуролига эга эканлигини ҳеч қачон тан олмаганлигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)