Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА)нинг Ижроия қўмитаси Теодор Теодоридисни ташкилотнинг бош котиби этиб тайинлади. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизматига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Дамьен Невен ва Рик Перри 2020 йилга қадар УЕФАнинг клублар молиявий назорати бўйича Суриштирув палатаси аъзолари этиб тайинланди.
Дамьен Невен Европа комиссиясининг рақобат бўйича бош директорати собиқ бош иқтисодчиси. Рик Перри эса «Ливерпуль» клубининг собиқ ижрочи директори.
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь, чоршанба куни Афинадаги навбатдан ташқари конгрессда Словения футбол иттифоқи раҳбари Александер Чеферин УЕФА президенти этиб сайланди.
Изоҳ (0)