Тошкентнинг «Пахтакор» клуби аъзоси Шерзод Каримов мавсум якунига қадар майдонга туша олмайди, деб хабар берди «Championat.asia».
Аввалроқ футболчи жароҳат олган бўлиб, эндиликда шу жароҳатнинг кутилганидан жиддийлиги айтилган. Тикланиш жараёни вақт талаб этади. Бу эса Шерзод Каримовга 2016 йил якунидаги ўйинларда иштирок этиш имконини бермайди.
Маълумот учун, 2015 йилги мавсумни чемпион сифатида якунлаган «Пахтакор», 2016 йил чемпионатининг 21-туридан кейин 7-ўриндан жой олган.
Изоҳ (0)