УЕФА сайтида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар лигаси биринчи турининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
13 сентябрь куни «Барселона» ўз майдонида «Селтик»ни 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинда Месси хет-трик ва голли узатма муаллифига айланди.
Ишқибозлар унинг хатти-ҳаракатларини муносиб баҳолади, бунинг натижасида аргентиналик футболчи сайтда 38 фоиз овоз тўплади.
Иккинчи ўринни 27 фоиз овоз билан «Бавария» ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих қайд этди. У «Ростов» дарвозасига иккита тўп йўллаган эди (5:0).
Учликка 15 фоиз овоз билан «Лестер» ярим ҳимоячиси Риёд Марез якун ясади — у ҳам «Брюгге»га қарши кечган баҳсда (3:0) дубл муаллифига айланган эди.
Изоҳ (0)