Facebook асосчиси Марк Цукерберг охирги бир неча кун мобайнида ижтимоий тармоқ акцияларининг 95 миллион долларлик қисмини сотди ва охирги ой давомида сотилган қимматбаҳо қоғозларнинг умумий қийматини 300 миллион долларга етказилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
АҚШ регуляторларининг маълумотларига қараганда, Цукерберг бир ҳафта ичида 742 минг дона акция сотишга муваффақ бўлди. Қимматбаҳо қоғозлардан олинган даромадни миллиардер Chan Zuckerberg Initiative Holdings ва Chan Zuckerberg Foundation жамғармаларига ўтказди.
Жамғармалар ушбу маблағни инсон салоҳиятини ривожлантириш ва бутун дунё бўйлаб болаларга билим олиш имкониятини беришга қаратади.
Изоҳ (0)