Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Спортинг» клубига қарши (2:1) ЕЧЛ гуруҳ босқичи илк турида гол уриб, ушбу босқичда киритилган голлар сони бўйича «Барселона» етакчиси Лионель Месси ҳамда «МЮ» ва «Реал»нинг собиқ аъзоси Руд ван Нистелройга етиб олди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Роналду Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида киритилган голлари сонини 50 тага етказиб олди. Худди шунча гол Лионель Месси ва Руд ван Нистелрой ҳисобида ҳам бор.
ЕЧЛ гуруҳ босқичида 53 та гол киритган «Реал» клубининг собиқ ҳужумчиси Рауль ушбу кўрсаткич бўйича етакчилик қилмоқда.
Маълумот учун, Роналду ЕЧЛнинг барча ўйинларида 93 та, Месси 86 та, Рауль ва ван Нистелрой мос равишда 71 ва 56 тадан гол киритган.
Изоҳ (0)