Польша президенти Лех Качиньский ҳалок бўлган ҳодиса сабабларини тафтиш қилиш комиссияси тўплаган маълумотлар асосида экспертлар президент самолёти ҳавода парчалана бошлаганини аниқлади. Бу ҳақда, комиссия раҳбарларидан бири Казимеж Новачикнинг баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Польша миллий мудофаа вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида у самолёт парчалари ерга ҳаво кемасининг ўзи урилган дарахтдан 60 километр нарида тўкила бошлаганини маълум қилди.
Бундан ташқари, Новачик борт ўзиёзарларида учувчи кабинасидаги музокараларда Польша ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал Анжей Бласикнинг овози эшитилмаганини айтди. Илгарироқ учувчи кабинасида, экипаждан ташқари, бошқа одам борлиги айтилган, у Бласик эканлиги тахмин қилинган эди.
Изоҳ (0)