Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида гол уришга муваффақ бўлди.
У тўп сураётган Мадриднинг «Реал» клуби «Спортинг»га қарши учрашувнинг 88-дақиқасида ҳам ҳисобда ортда бораётганди. Роналду 89-дақиқадаги супер зарбаси билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 95-дақиқада Алваро Мората «Реал»га ғалаба келтирган голни урди.
Криштиану Роналду «Спортинг» дарвозасига урилган голини нишонламади, балки қўлларини тепага кўтариб, Португалия клуби мухлисларидан узр сўради. У 1997—2002 йиллар оралиғида «Спортинг» шарафини ҳимоя қилган бўлиб, кейинчалик Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби билан шартнома имзолаганди.
Изоҳ (0)