Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббий Диего Симеоне билан шартномани 2020 йилга қадар узайтирганди. Энди эса у 2018 йилга қадар қисқартирилди, деб хабар берди «Чемпионат».
Буни Симеоненинг ўзи клуб раҳбариятидан сўраган. Шартномада кўрсатилган маош эса ошириб берилган.
Бу ҳолатда аргентиналик мутахассис Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланди. Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» клублари ҳам бош мураббий учун Симеоненикидан камроқ чиқим қилади.
Мавсум бошида мутахассис «Атлетико»ни тарк этишни истаганди. Аммо шартнома муддати тугамагани учун клуб Симеонени жаримага тортиши олдиндан маълум эди. Мураббий билан музокара олиб борган клублардан «ПСЖ» ва «Интер» Диегонинг жаримасини тўлашни истамагани учун, у Мадрид клубида қолишга ва шартномасини 2020 йилга қадар чўзишга қарор қилганди.
Изоҳ (0)