«Ўзбектуризм» ўзбекистонлик сайёҳларни Малайзия ва Сингапурда Зика вируси тарқалганидан огоҳлантирди, деб хабар беради «Anons.uz».
Малайзия расмийлари яқинда икки фуқароси Зика вирусига чалинганини, улар чет элга чиқмасдан туриб касал юқтирганини тан олди. Айниқса Индонезия чегарасидаги Сабах вилоятида таҳликали вазият ҳукм сурмоқда.
Бундан ташқари, август ойининг охиридан Сингапурда вирус тарқалиши бошланди, дейилади «Ўзбектуризм» хабарномасида.
Изоҳ (0)