Британиялик археологлар Англия қироли Генрих I нинг қабрини топганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Топилма Рединг шаҳри қамоқхонаси автотураргоҳининг остида георадар ёрдамида амалга оширилди.
Олимлар қазилма ишларини олиб бориш учун рухсат олди. Қазилма ишлари кузда ўтказилади.
Генрих I Англияни 1100–1135 йилларда бошқарган. У 1066 йилда Англияни эгаллаб, ушбу мамлакат қиролига айланган Нормандия герсоги Вилгельм I нинг кичик ўғли эди.
Изоҳ (0)