Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хуа Чуньин Корея ярим оролидаги вазиятнинг мураккаблашувига АҚШ айбдорлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Илгарироқ Пентагон раҳбари Эштон Картер Хитойни КХДР томонидан ўтказилган бешинчи ядро синовларида айблаган эди.
«Жаноб Картер ортиқ даражада камтарлик қилди, вазият ёмонлашувида Хитой эмас, АҚШ айбдор. Бу муаммо биринчи галда КХДР ва АҚШ ўртасидаги ихтилоф билан боғлиқ. Улар муаммо ривожланиши ретроспективасига бошқатдан разм солиб, масалани ҳал қилишнинг самарадор йўлларини топиши лозим. Айнан америкаликлар бу муаммонинг ечими учун жавобгар бўлиши лозим, негаки уни ўзлари яратди», — деди Чуньин хоним.
Изоҳ (0)