Ўзбекистонда 9 сентябрь куни кундузи ва 10 сентябрга ўтар кечаси ёғингарчилик кузатилмади. «Ўзгидромет» ахборотига кўра, фақат 9 сентябрь куни тонгда Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғди.
9 сентябрь куни кундузи Самарқанд шаҳрида ҳаво ҳарорати +28 даражагача, Нукус, Урганч, Навоий, Жиззах шаҳарларида +31 даражагача, Тошкент, Бухоро, Гулистон, Наманган шаҳарларида +32 даражагача, Қарши шаҳрида +33 даражагача, Андижон, Фарғона шаҳарларида +34 даражагача, Термизда эса +36 даражагача кўтарилди.
10 сентябрга ўтар кечаси эса Урганч, Навоий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +15 даражадан, Жиззахда +16 даражадан, Тошкент, Гулистон, Қарши, Фарғона шаҳарларида +17 даражадан, Нукус, Бухоро, Самарқанд шаҳарларида +18 даражадан, Термиз ва Андижонда +19 даражадан, Наманганда эса +22 даражадан ошмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)