Ливияда ҳукумат томонидаги армия бош қўмондони Халифа Ҳафтарга содиқ ҳарбийлар нефть портлари ва денгиз бўйи қоровул қисмларига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Портлар қоровулининг расмий вакили Али ал-Хассий Ҳафтар ҳарбийлари Зувайтин, Рас-Лануфа, ас-Сидера портлари ва Аждабия шаҳрига ҳужум уюштирганини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, тўқнашувлар давом этмоқда.
Маълумот учун, мамлакатда тузилган ҳукумат, парламент ва армия ўртасидаги келишмовчиликлар уларга бирлашиб, террорчи гуруҳлар назорати остидаги ҳудудларни озод қилиш имкониятини бермаяпти. Расмий қўшинлар қўмондони Халифа Ҳафтар БМТ миссияси томонидан шакллантирилган ҳукумат билан келишмайди ва айни пайтда парламент билан ҳамкорликда иш олиб боради. Reuters’нинг билдиришича, Ҳафтар Ливиянинг янги диктатори бўлишга даъво қилмоқда.
Изоҳ (0)