АҚШ президентлигига Республикачилардан номзод Дональд Трамп рақиби — демократ Ҳиллари Клинтон 20 минг киши ўтирган залда бировни отиб қўйса ҳам жазосиз қолишини айтди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«У шу қадар ҳимояланганки, ҳозироқ саҳнага чиқиб, 20 минг кишидан бирининг юрагига отиши мумкин, лекин шунда ҳам у жазоланмайди, шундай эмасми?», — деди миллиардер тарафдорларининг Флоридадаги митингида.
«Мамлакатимизда айнан шунақа бўлди», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)