Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 21-тури доирасида 7 та учрашувга якун ясалди. «Бунёдкор» ва «Обод» клублари ўртасидаги Тошкент дербиси бугун — 10 сентябрь куни бўлиб ўтади.
21-тур мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Пахтакор»нинг Бекободдаги мағлубияти билан бошланганди. Кейинчалик «Нефтчи» Фарғонада «Машъал»га имкониятни бой берди.
Чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Локомотив» яқиндагина 3 очкоси олиб қўйилган «Шўртан» устидан йирик ҳисобда зафар қучди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи принсипларига тўғри келмаётган Олий Лига тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов Ғузор клуби дарвозасини ишғол эта олмаган бўлса-да, иккита голли узатмани амалга оширди.
«Насаф» ўз майдонида Бухоро вилояти клубига имконият қолдирмади. Артур Геворкян ва Эркин Бойдуллаев жамоани тарк этганидан буён Қарши клуби йўқотишларсиз бормоқда. Уларнинг ўрнига сафга қўшиб олинган легионерлардан Драган Черан голлардан бирига муаллифлик қилган бўлса, Огнен Красич иккита голли узатмани амалга оширди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 21-тур беллашувлари 9 сентябрь, жума
Изоҳ (0)