Суриянинг Идлиб шаҳрида исёнчилар қўлидаги бозор танилмаган самолётлар томонидан ўққа тутилди. Бунинг оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Коммерсант.ru» Reuters’га асосланган ҳолда.
Фуқаролик мудофааси ишчиларининг билдиришича, таналар ҳанузгача вайроналар остидан тўлиқ олиб чиқилган эмас, шу боис қурбонлар сони ошиши мумкин. Middle East Eye’нинг билдиришича, авиазарбалар қурбонларининг сони 30 кишига етади, 80 киши эса жароҳат олган.
Изоҳ (0)