Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида қайтадан алангаланган тартибсизликлар туфайли 10 сентябрь куни икки киши ҳалок бўлди. Шу тариқа, узоқ вақтдан буён давом этаётган тартибсизликлар қурбонларининг умумий сони 75 кишига етди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳалок бўлганлар Ботенгоо ва Тукроо шаҳарларидаги аҳолининг полиция билан тўқнашувлари иштирокчилари эди. Маҳаллий аҳоли вакиллари полициячиларни тошбўрон қилгани боис ҳуқуқ-тартибот ходимлари қурол ишлатишга мажбур бўлди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди.
Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган Жамму ва Кашмир штатига Покистон даъвогарлик қилади. Маҳаллий аҳоли Ҳиндистон ҳукумати вакиллари бўлмиш давлат органларига қарши норозилик намойишлари ва агрессив акциялар ўтказиб туради.
Изоҳ (0)