Россияда «Тилшунослик полицияси»ни тузиш таклиф этилмоқда. Рус тили ва адабиёти ўқитувчилари ассоциацияси шу тариқа тилни чет эл ўзлашмаларидан ҳимоя қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради TJournal.
Ташаббус муаллифлари Францияда амалда бўлган «Тубон қонуни»ни мисол келтирмоқда. Мазкур қонун давлат тилининг номланишлар, эълонлар, реклама, маҳсулот ва хизматлар, шунингдек, молиявий ҳисоботларда мажбурий тартибда ишлатилишини талаб этади.
Француз нашрлари хорижий сўзлардан асоссиз фойдаланганлиги учун жаримага тортилади, эфирдаги чет эл мусиқаси улуши эса жиддий тарзда назорат қилинади.