Филиппин президенти Родриго Дутерте БМТ бош котиби Пан Ги Мунни тентак деб атади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Дутерте Пан Ги Мунга бу «таъриф»ни унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсати ҳақида фикр билдираётганида берди.
Шунингдек, Дутерте АҚШ президенти Барак Обамага нисбатан ҳеч қачон айбловлар илгари сурмаганини таъкидлаб ўтди.
«Мен бу сўзларни айтдим, аммо Обама ҳақида эмас», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Дутерте Обамани фоҳишанинг ўғли деб ҳақорат қилган, шундан сўнг АҚШ раҳбари у билан учрашмасликка қарор қилган, аммо Дутерте ўз қилмишидан пушаймонлигини билдиргач, учрашув бўлиб ўтган эди.